Самарқандда сўнгги ҳафтада тўртта савдо дўкони ёниб кетди

1 дақиқа ўқиш1.3K
Самарқандда сўнгги ҳафтада тўртта савдо дўкони ёниб кетди
Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, бугун, 2022 йил 11 июн куни соат 10:20 ларда Самарқанд Самарқанд тумани “Янги ариқ” МФЙда жойлашган 1993 йилда туғилган фуқаро Р.Ш.га тегишли бўлган савдо дўконида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.

Ёнғин ўчириш бўлинмалари ҳодиса жойига соат 10:38 да етиб бориб, ёнғин соат 10:50 да қуршаб олган ва соат 11:01 да бартараф этилган. Ёнғинни ўчиришга 7 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳамда махсус юк машинаси жалб этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра ёнғин оқибатида дўконнинг тахминан 170 метр квадрат майдонда шифт, том ва жиҳозлари ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган.

Қайд этилишича, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги 1 ҳафтада Самарқанд вилоятида савдо дўконларининг ёниб кетиши бўйича тўртта ҳолат қайд этилди.

5 июн куни Нарпай тумани Сарбозор маҳалласида жойлашган бозорда ёнғин содир бўлиб, 20 дан ошиқ савдо дўконлари бутунлай ёниб кетганди.

7 июн куни Самарқанд шаҳри Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган бир неча савдо ва хизмат кўрсатиш дўконларида ёнғин содир бўлиб, уларнинг том ва шиф қисми ёниб кетди.

9 июн куни Оқдарё туманидаги бозорда ёнғин содир бўлиб, бир нечта хўжалик моллари ва озиқ-овқат сотишга ихтисосланган савдо дўконлари ёниб кетди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?