Гурлан ҳокими юқорироқ лавозимга тайинланди

1 дақиқа ўқиш1.6K
Гурлан ҳокими юқорироқ лавозимга тайинланди
Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Гурлан тумани ҳокими Муроджон Ачилов Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У ўтган йили ноябрда фаолиятидаги жиддий камчиликлар учун ҳайфсан олган, жорий йил февралида эса кластер билан шартнома тузмай, кооперативларга уюшмоқчи бўлган фермерларга “статялар” билан таҳдид қилганди.

Ачилов Муроджон Азаматович Хоразм вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар у 2020 йил апрел ойидан буён Гурлан тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган. Ундан олдин, 2018 йилдан бошлаб “Агробанк” бошқарув раиси ўринбосари бўлган.

Ачилов 2021 йил ноябрида ўз вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган ва жиддий камчиликларга йўл қўйилган деб топилган Хоразмдаги 12та туман-шаҳар ҳокимлари қаторида ҳайфсан олган эди.

2022 йил февралида эса Kun.uz'га Гурлан ҳокими иштирокида ўтган йиғилиш аудиоси келиб тушган, унда ҳоким кооперативларга уюшиш истагида бўлган фермерларга таҳдид қилгани маълум бўлганди.

Ҳоким фермерлар иштирокидаги ҳамкорлик шакли – кооперацияни “бўладиган нарсамас” деб атаб, “кооперацияни ўша вақтда бизлар ўйлаб топганмиз, аммо бу “пустой” нарса” деган ва маҳаллий кластер билан шартнома тузишга фермерларни қатъий оҳангда чорлаб: “Эртага ёмонотлиқ бўлганинг қолади, ерингдан ажраганинг қолади”, “Бошқа-бошқа статялар чиқиб келади” деганди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?