Сенат «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади

1 дақиқа ўқиш1.3K
Сенат «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади
Фото: Олий Мажлис Сенати
Бугун, 13 июнь куни Сенатда «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Қонунда давлат мулкини бошқариш принциплари, унга эгалик қилиш мезонлари белгиланмоқда. Давлат мулки республика ҳамда муниципал мулк турларига ажратилмоқда.

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ бошқаруви раиси Абдулла Хурсановнинг маълум қилишича, қонун билан давлат мулкидан фойдаланишда қаътий талаблар қўйилмоқда.
Сенат «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади
Фото: Олий Мажлис Сенати / Абдулла Хурсанов
«Шу пайтга қадар давлат мулкини бошқариш самарадорлиги қай даражада экани, қанча давлат мулки борлиги ва улар қайси манбалар ҳисобидан бошқарилаётгани тўғрисидаги маълумотлар ошкор этилмаётган эди. Мазкур қонун асосида давлат мулки билан боғлиқ барча маълумотлар ошкор қилинади. Яна бир муҳим масала, қонунда соғлом рақобатни ривожлантириш кўзда тутилмоқда. Ҳужжат билан давлат ва нодавлат корхоналарига тенг имконият бериш, яъни давлат корхоналарига қўшимча имтиёзлар берилмаслиги белгиланмоқда. Шунингдек, қонун асосида давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш механизми жорий этилади. Ортиқча ёки мақсадга мувофиқ фойдаланилмаган мулк тортиб олиниб, самарали бошқарувга берилади. Энг муҳими, давлат мулкини бошқаришда ҳисобдорлик, шаффофлик ва маълумотларни ошкор қилиниши белгиланмоқда. Бу давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтиришга хизмат қилади», – деди компания раҳбари.
Сенат «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги қонунни маъқуллади
Фото: Олий Мажлис Сенати / Одилжон Эминов
Мажлисда Сенат қўмитаси раиси Одилжон Эминов ҳам ўз фиркларини билдирди.

«Давлат – энг ёмон тадбиркор. Бугун Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг қарийб ярми давлат корхоналари ҳиссасига тўғри келади. Ҳозирда иқтисодиётда давлат улушини қисқартириш муҳим аҳамиятга эга. Қонун ушбу мақсадларга ҳам хизмат қилади. Шу билан бирга, давлат мулкидан оқилона ва эҳтиёткорона фойдаланишда самарали имкониятлар яратади», – деди сенатор.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?