АОКАнинг «Пахтакор» стадионида журналист ИИБ ходими томонидан калтаклангани юзасидан юборган сўрови ўрганилмоқда

2 дақиқа ўқиш1.7K
АОКАнинг «Пахтакор» стадионида журналист ИИБ ходими томонидан калтаклангани юзасидан юборган сўрови ўрганилмоқда
Фото: Facebook
Тошкент шаҳридаги «Пахтакор» стадионида 11 июнь куни футбол бўйича U-23 Осиё кубоги чорак финали доирасида Ўзбекистон—Ироқ ўйинини ёритишга борган «Севимли» телеканали мухбири ва тасвирчисига Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан куч ишлатилгани, камераси тортиб олингани ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги юборган сўровни ўрганиб чиқаётганини маълум қилди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасида давлат журналистга ахборотни эркин олишини ва тарқатишини кафолатлаши, ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишда унинг ҳимоя қилинишини таъминлаши лозимлиги, 14-моддада эса журналистнинг ушбу ҳуқуқларини бузганлик, унинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига таҳдид, зўравонлик ёки тажовуз қилганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.

- Прокуратура томонидан ушбу юзага келган ҳолат ваколат доирасида ўрганиб чиқилади ва иштирокчилар ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. Қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда, айбдорларга қонун доирасида чоралар кўрилиши таъминланади, — дейилади Бош прокуратура муносабатида.

«Пахтакор» стадионида юз берган ҳолат

11 июнь куни Тошкент шаҳридаги «Пахтакор» стадионида футбол бўйича U-23 Осиё кубоги чорак финали доирасида Ўзбекистон—Ироқ ўйинини ёритишга борган «Севимли» телеканали мухбири ва тасвирчисига Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан куч ишлатилгани, камераси тортиб олингани ҳақида хабар тарқалган. АОКА мазкур ҳолатга муносабат билдириб, журналистларининг калтаклангани юзасидан Бош прокуратура, Миллий гвардия ва ИИВга сўров юборган.

ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг маълум қилишича, телеканал журналистлари стадионга киришда жанжал уюштирган фуқаролар орасида бўлган ва оператор ўша ерда жароҳатланган.

Андижон шаҳридаги «Янги бозор» савдо мажмуасида эса одамларга навбат билан арзонлаштирилган шакар сотиш жараёнини тасвирга олишга уринган журналистнинг телефони тортиб олинган. «Бир қанча уринишлардан сўнг ҳам смартфон қайтариб берилмаяпти. Ягона шарти – куч ишлатиш йўли билан олинган ва ИИБ ходимининг куч ишлатгани ҳамда телефонни тортиб олгани суратга олинган видеони ўчириб юбориш экан», — дейилади хабарда.

Шоҳрух Ғиёсовга кўра, мухбир одамларнинг навбатини ва ўзаро гап талашаётганини тасвирга олиш вақтида, фуқаролар томонидан уларнинг юзларини тасвирга олишига эътироз билдирилган. Шундан сўнг, ИИБ ходими журналистдан уларнинг ҳуқуқларини поймол қилмасдан тасвирни ўчириб ташлаш талаб қилинган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?