Tashkent City'да жазирамада декоратив ҳовузга тушиб чўмилган икки эркак муҳокама марказида! (видео)

Ижтимоий тармоқларда Тошкент City ҳудудидаги декоратив бассейнга икки эркак тушиб чўмилаётгани акс этган видео тарқалди. Кадрларда воқеа содир бўлаётган пайтда Миллий гвардия ходимлари уларни четдан кузатиб тургани ҳам кўринади.
Видео фойдаланувчилар ўртасида турли муносабатларга сабаб бўлди. Айримлар декоратив ҳовузлар чўмилиш учун мўлжалланмаганини таъкидлаб, эркакларнинг хатти-ҳаракатини танқид қилди.
Бошқалар эса ҳаво ҳарорати юқори бўлган пайтда уларнинг бу қарорини тушуниш мумкинлигини ёзди. Изоҳларда хавфсизлик, жамоат тартиби ва бундай ҳудудлардан қандай фойдаланиш кераклиги ҳақида баҳслар ҳам кузатилди.
Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий муносабат ёки эркакларга нисбатан чора кўрилгани ҳақида маълумот берилмаган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…