Ўзбекистонда коронавирусга қарши сут ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда

1 дақиқа ўқиш1K
Ўзбекистонда коронавирусга қарши сут ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда
Ўзбекистонда биринчи марта коронавирусга қарши иммун сути олиш имконияти амалиётда исботлаб берилди. Тадқиқот натижалари хорижнинг Frontiers in Nutrion журналида чоп этилган.

Натижаларга кўра, ZF-UZ-VAC2001 рекомбинант вакцинаси билан эмланган сигир ва эчкиларда иккинчи дозадан 2 ҳафта ўтиб, уларнинг қон зардобларида нейтралловчи антитаналар ҳосил бўлиши кўрсатиб берилди.

Нейтралловчи антитаналар фаоллиги 3-дозадан кейин 21 кун ўтиб (биринчи эмлангандан 77 кун ўтиб) энг юқори фаолликка кўтарилиб, зардоб 120 марта суюлтирилганда ҳам лаборатория тестларида тирик коронавирус кўпайишини тўхтатиши аниқланди.

Иммун сути хусусиятлари 62,5 градус температурада 30 минут давомидаги пастеризация режимида сақланиб қолиши аниқланиб, иммун сутининг терапевтик мақсадларда ишлатиш имконияти очиб берилди.

Қорақалпоғистонда Panaev Farms чорвачилик корхонасида коронавирусга қарши фаол нейтралловчи иммун сути (Immune Milk бренди остида) пастеризацияланган сут ҳолида кичик ҳажмда ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ҳозирда технологик линиялар синовдан ўтказилмоқда.

Янги технология асосида оғиз сутидан болалар ва катталар учун биологик фаол, тез шимилувчи капсулаларни ишлаб чиқариш устида тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?