Олий суднинг беш нафар судьяси қуйи суд қарорлари билан келишмай, фуқарони манфаатини ҳимоя қилди

1 дақиқа ўқиш3.3K
Олий суднинг беш нафар судьяси қуйи суд қарорлари билан келишмай, фуқарони манфаатини ҳимоя қилди
Фуқаро Б. Ядгарова Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Бувайда туман бўлими ходимининг ҳаракатларини қонунга хилоф, у чиқарган қарорни ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги ариза билан икки йил аввал судга мурожаат қилганди.

Туман судида то Олий судгача бўлган барча босқичда фуқаро ютқазиб келди. Учта инстанция судининг барча судьялари (жами етти нафар) фуқаронинг аризасини асоссиз, дея рад этиши Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ ходими қонун доираси ҳаракат қилганини кўрсатарди гўё.

Бироқ Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова ҳамкасби фойдасига чиққан суд қарорлари билан келишмади ва уларни (барча суд қарорларини) бекор қилиш, фуқаронинг аризасини қаноатлантириш ҳақида янги ҳал қилув қарори қабул қилиш тўғрисида Олий судга протест киритди.

Протест Олий суднинг маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг беш нафар судьялари (Ш.Шерқулов, Н.Хакимова, У.Холов, Д.Тожибоев, О.Баракабоев) томонидан такрорий кассация инстанцияда кўрилиб, ариза тўлиқ қаноатлантирилди, адолат қарор топди.

Натижада Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бувайда тумани бўлими давлат ижрочисининг ҳаракатлари қонунга хилоф, унинг «Мол-мулкни онлайн-электрон аукционда сотиш учун чиқариш тўғрисида»ги қарори ҳақиқий эмас, деб топилди.

Фуқаро Ж.Ядгарованинг икки қаватли бино иншооти ўзига қайтарилган ва тадбиркорлик айни авжида. Бундан бутун Бувайда аҳолиси мамнун.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?