18:00 / 16.06.2022
1 414

Самарқанд давлат университети ўқитувчиси қўлга олинди

Самарқанд давлат университети ўқитувчиси қўлга олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қўшработ тумани бўлимлари томонидан 2022 йил 9 июнь куни тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Самарқанд давлат университети ўқитувчиси С.М. фуқаро Н.ни 4 000 АҚШ доллари эвазига ушбу университет қошидаги «Ўзбекистон-Финляндия» педагогика институтига «Тасвирий санъат ва чизмачилик» йўналишига ўқишга киритиб қўйишга келишиб, шундан 2 000 АҚШ долларини жорий йил 7 июнь куни қўлга киритиб, қолган 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тадбир давомида С.М. ўз айбига иқрор бўлиб, Н.дан олган 2 000 АҚШ долларини қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро У.М. ва Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети талабаси Н.Р. фуқаро Д.ни танишлари ёрдамида ушбу университетга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан бошқарма ишонч телефонига келиб тушган мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, Бўстон тумани Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми директори А.А. ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро О. ни ўзи раҳбарлик қилиб келаётган техникумга ўқишга киритиб қўйиши эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанд давлат университети ўқитувчиси қўлга олинди