Тўқаев Қозоғистон номини ўзгартириш таклифига муносабат билдирди
1 дақиқа ўқиш4.3K

Фото: Tengrinews
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон номини ўзгартириш таклифига муносабат билдирди, дея ёзади Tengrinews нашри.
«Баъзи фуқаролар референдум пайтида давлат номини ўзгартиришни таклиф қилди. Уларнинг фикрича, мамлакат номи якунидаги «истон» қўшимчаси Қозоғистон ва бутун Осиё учун бегона. Мен буни асосли деб айта олмайман. Чунки дунёда Покистон, Ҳиндистон, Афғонистон ва Марказий Осиё мамлакатлари каби давлатлар бор», — деди Тўқаев Миллий қурултойнинг биринчи йиғилишида.
Президент мустақил Қозоғистон номидан кўплаб халқаро шартномалар имзоланганини, давлат чегаралари белгиланганини таъкидлади.
«Шунинг учун бундай шароитда мамлакат номини ўзгартириш масъулиятсиз қарор бўлади. Бу давлат хавфсизлиги ва фуқароларимизнинг тинч ҳаётига бевосита таъсир этади» — дея қўшимча қилади Тўқаев.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда мамлакатда Қозоғистон номини «Қозоқ эли» деб ўзгартириш масаласи муҳокама қилинган эди.

- #Қозоғистон Номи
- #Қосим-Жўмарт Тўқаев
- #Давлат Ҳавфсизлиги
- #Референдум Таклифи
- #Миллий Қурултой
- #Мустақил Қозоғистон
- #Қозоғистон
- #Давлат Номи
- #Фуқаролар Референдуми
- #Мамлакат Хавфсизлиги
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…