Олий таълим вазири ўқишини Ўзбекистонга «перевод» қилмоқчи бўлган сохта талабалар ҳақида гапирди

1 дақиқа ўқиш1.8K
Олий таълим вазири ўқишини Ўзбекистонга «перевод» қилмоқчи бўлган сохта талабалар ҳақида гапирди
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Украинадан қайтган ўзбекистонлик талабалар ўқишини маҳаллий университетларга кўчириш бўйича топшириқ берилган эди. Аммо аксарият ёшлар «перевод» масаласида қалбаки ҳужжатлар топширгани аниқланган. Бу ҳақда 16 июнь куни олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов журналистларга берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё».

Абдуқодир Тошқуловнинг айтишича, текширилган минглаб ҳужжатлар қалбаки бўлиб чиққан.

«Президентимиз Украинадаги воқеалар асносида у ерда ўқиётган 400 нафарга яқин талабаларни Ўзбекистонга олиб келиб, маҳаллий олий таълим муассасаларига ўқишга жойлашимиз бўйича топшириқ бергандилар. Ташқи ишлар вазирлигимиз қандай қийинчиликлар билан уларни олиб келди. Лекин минг афсус, ундан кейин қанақадир фирмалар пайдо бўлди. 400 нафарга яқин дейилган рақам 3 минг нафардан кўп бўлиб кетди.

Текширтирсак, Украинага бормаган, ҳатто у ерда ўқимаган одамлар келиб чиқди. 600-700 нафарини ҳужжатини текшириб, ҳуқуқ-тартибот органларига бериб, саралаб ўтказдик. Лекин бирортаси судга бермади, ҳақини ҳам бирортаси талаб қилгани йўқ. Чунки улар қалбаки ҳужжатлар топширган
», – деди вазир.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?