Комил Алламжонов АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув ўтказди
1 дақиқа ўқиш1.2K

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниэл Розенблюм билан учрашув ўтказди.

“Бугун Америка Қўшма Штатлари элчиси жаноб Даниэл Розенблюм билан учрашдим. Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашувда Масс-медиа фонди ва АҚШ элчихонаси ҳамкорлигида амалга оширилиши мумкин бўлган қатор лойиҳаларни муҳокама қилдик”, деб маълум қилди Алламжонов ўз Телеграм-каналида.

Май ойи охирида Алламжонов “Озод Европа Радиоси / Радио Свободная Европа (“Озодлик радиоси”) медиакорпорацияси президенти ва бош ижрочи директори Жейми Флай ва “Озодлик”нинг ўзбек хизмати бош муҳаррири Паҳлавон Содиқ билан учрашув ўтказганди. Маълум қилинишича, учрашувда ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинган ва ҳар икки томон учун долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилган.

- #Комил Алламжонов
- #АҚШ Элчиси
- #Масс-медиа
- #Лойиҳалар
- #Ҳамкорлик
- #Учрашув
- #Миллий Масс-Медиа
- #Ҳамкорлик Лойиҳа
- #Ўзбек Хизмати
- #Учрашув Мухокама
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

Изоҳлар0
…