810 млн. сўмлик иш ҳақлари ундириб берилди

1 дақиқа ўқиш1.1K
810 млн. сўмлик иш ҳақлари ундириб берилди
Бугунги кунда давлат ижрочилари томонидан ишга тиклаш, иш ҳақларини ундириш билан боғлиқ ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида тегишли чора-тадбирлари кўриб келинмоқда. Жумладан, суд қарорлари асосида қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 10 нафар шахслар ишга тикланди ва жами 661 нафар фуқаролар ҳамда 29 нафар юридик шахсларнинг ҳуқуқи тикланди.

Иш хақларини ундириш билан боғлиқ 172 та ижро ҳужжатларига асосан 810 млн. сўмдан ортиқ иш ҳақлари ундирилиб, ижро ҳужжатларининг ижроси тамомланди.

Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг қарорларига асосан қарздор “Гулистон пахта тозалаш” АЖ ҳисобидан жами 25 нафар ундирувчилар фойдасига жами 100 000 000 сўм иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Гулистон тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарорлар қабул қилиниб, ижро ҳаракатларига киришилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, давлат ижрочисининг ундирувни қарздорнинг дебиторлик қарзига қаратиш тўғрисидаги қарорига асосан жами 100 000 000 сўм иш ҳақи пуллари тўлиқ ундирилиб, ундирувчиларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилиши таъминланди. Шунга кўра, ижро иши юритиш Қонуннинг 41-моддасига асосан амалда тамомланди.

Ижро ҳаракатлари давомида, 25 та суд қарорлари ижроси таъминланди ва 25 нафар фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?