Ўзбекистонда IT соҳасида янги университет очилди

1 дақиқа ўқиш1.1K
Ўзбекистонда IT соҳасида янги университет очилди
Ўзбекистонда IT соҳасига ихтисослашган “PDP University” олий таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Айтилишича, эндиликда Ўзбекистонда олийгоҳлар сони 167 тага тенг бўлди. Ушбу университетда талабаларга 4 йил давомида халқаро “Pearson BTEC” ўқув дастури асосида барча билим ва кўникмалар берилади.

Талабалар қуйидаги 4 та факультетда таълим олишлари мумкин:
- Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва дастурлаш;
- Маълумотлар таҳлили;
- Бизнес таҳлили ва ўзгаришларни бошқариш;
- Сунъий интеллект ечимлари ва иловалари.

"ОТМ 7 июнь куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган лицензия асосида талабаларга IT соҳасида таълим бериш ҳуқуқига эга бўлди", дейилади хабарда.

Маълумот учун, “PDP University” нодавлат олий таълим ташкилотига таълим соҳасида 5 йиллик тажрибага эга бўлган PDP (Personal Development Process) компанияси томонидан асос солинди.

Эслатиб ўтамиз, 20 июнданянги ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.

Абитуриентларни рўйхатга олиш Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн амалга оширилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?