Алишер Қодиров «лўличилик қилманг» деган гапига изоҳ берди

1 дақиқа ўқиш2.9K
Алишер Қодиров «лўличилик қилманг» деган гапига изоҳ берди
Алишер Қодиров «лўличилик қилманг» деган гапига изоҳ берди
Олий Мажлис қонунчилик палатасида 21 июнь куни «Электрон далиллар билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинган ва унда депутатлар Алишер Қодиров ва Расул Кушербаев ўртасида баҳс юзага келганди. «Миллий тикланиш» демократик партияси етакчиси тортишув давомида айтган гапига изоҳ берди.

Электрон далил масаласида юзага келган баҳс давомида Алишер Қодиров Расул Кушербаевга қарата «лўличилик қилманг, эшитинг гапимни», деган. Бу эса ўз навбатида ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.

Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари ўзи айтган гап ва унинг атрофидаги фикрларга муносабат билдирди:

«Лўличилик» деган сўзни ишлатдим, бундан ҳақорат ясамоқчи бўлишяпти.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистон қаҳрамони Саид Аҳмад «Чўл шамоллари» асарида «Комил лўлилик қилиб бировга гап бермай бидирлар, Қўзибой эса тўнғиллар эди», деганда ёки Ҳамидахон Зиёхонова «Биринчи мактуб» ҳикоясида «Арзанда қиз мактабда ҳам лўлилиги, урушқоқ ва бебошлиги билан ном чиқарди» деган жумлаларни ишлатганда лўли ватандошларимизни ҳақорат қилганмиди? Лўлилар бу асарларни ўқиб, ўзларини камситилгандек ҳис қилганларига жиддий шубҳам бор.

Ҳар бир миллатнинг ўзига хос сифатлари бўлади. Ўзбекларни «ўзбекчилик» деган сўз билан хос сифатларини айтиш ҳақорат бўлмаганидек, лўлиларни ҳам уларга хос бўлган хусусиятларининг номи «лўличилик»дир. Қачондан бошлаб миллий хусусиятлар ҳақорат бўлиб қолди? Бу сўздан миллатчилик ёки миллий камситишни излаш учун жуда қаттиқ ғазабда ёки соғлом ақлдан айрилган бўлиш керак.

Менимча, бир сўздан ҳақорат ясамоқчи бўлаётганларни лўлиларнинг шаъни эмас, Жиноят процессуал кодексида ўтмай қолган «электрон далиллар» туйнуги йўлига қўйилган тўсиқ кўпроқ ташвишга солмоқда.

Мен учун инсон Аллоҳнинг яратган бандаси, олий мавжудотдир, ўзбекми, русми, қозоқми ёки лўли, фарқи йўқ. Инсонни миллатига қараб эмас, тарбиясига қараб муносабатда бўламан. Эътиқодимиз ҳатто ҳайвонларга ҳурмат кўрсатишни талаб қилади.

Лўли ватандошларни тинч қўйинг Расул Кушербаев, «электрон далиллар»ингизга бетараф бўлишга розиман, лекин барча депутатлар ҳам сиз ўйлагандек таблодаги қизил тугмага қараб овоз бермайди», — деган у Telegram’даги каналида ёзган постида.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?