Умумий 1,4 млрд сўм имтиёзли кредит маблағини талон-торож қилганлар аниқланди

1 дақиқа ўқиш1.3K
Умумий 1,4 млрд сўм имтиёзли кредит маблағини талон-торож қилганлар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «У.Т.» МЧЖ раҳбари Н.Х. ҳудуддаги тижорат банкидан аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш учун имтиёзли шартлар асосида ажратилган 960 млн сўм кредит эвазига харид қилинган 12 дона Damas автотранспорт воситаларини сотиб юбориб, кредит маблағини талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби Паркент туманидаги «Г.П.» оилавий корхона раҳбари И.Т. банкнинг туман филиалидан имтиёзли шартлар асосида ажратилган 220 млн сўм кредит маблағи ҳисобига харид қилинган 16 бош йирик шохли чорва молларни сотиб юбориб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шунингдек, департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан «Р.» фермер хўжалигининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Асакабанк»нинг вилоят филиали собиқ бўлим бошлиғи Б.С. ва «Ф.Ф.» фермер хўжалиги раҳбари Н.Т. билан ўзаро тил бириктириб, «Р.» фермер хўжалиги раҳбарининг ишончига киришиб, унинг номига сохта ҳужжатлар асосида 200 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу кредит маблағини нақдлаштириб олиб талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?