Халқаро террорчилик ташкилоти ғояларини тарғиб қилган аёл 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

1 дақиқа ўқиш1.5K
Халқаро террорчилик ташкилоти ғояларини тарғиб қилган аёл 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Ўзбекистон ҳудудида халқаро террорчилик ташкилотининг ғояларини тарғиб қилиб келган шахсга суд ҳукми ўқилди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Маълум қилинишича, 1990 йилда туғилган Н.С. 2020 йилда Сурия ва Туркияда фаолият юритаётган «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террорчилик гуруҳи аъзолари билан интернет тармоғи орқали алоқа ўрнатиб, уларнинг таъсирида Туркияга борган. Сўнгра жангарилар сафига қўшилиш мақсадида Сурия ҳудудига ўтишга уринган вақтда Туркия чегарачилари томонидан қўлга олинган ва Ўзбекистонга қайтарилган эди.

Бироқ Н.С. яшаш манзилига қайтиб келганидан кейин ҳам жиноий фаолиятини давом эттириб, интернет орқали «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террорчилари билан алоқани қайта тиклаган, уларнинг ғояларини қўллаб келган ҳамда ўз яқинлари орасида ва ижтимоий тармоқлар орқали экстремистик ғоялар тарғиботи билан шуғулланган.

Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан фуқаро Н.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов жараёнида Н.С.га нисбатан инсонпарварлик тамойили асосида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилган. Бироқ Н.С. бу сафар ҳам ўзига тўғри хулоса чиқармасдан Суриядаги ҳамфикрлари сафига қўшилиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудидан яширинча чиқиб кетишга уринганида ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди.

Бир неча маротаба имкон берилган бўлса-да, тўғри хулоса чиқара олмаган Н.С.га нисбатан суд ҳукми билан 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?