Корхонада штатлар қисқарганда ишда қолишда кимлар имтиёзли ҳуқуққа эга экани маълум қилинди
1 дақиқа ўқиш1.7K

“Ҳуқуқий ахборот” каналида ёзилишича, малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда қуйидагиларга афзаллик берилади:
қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга;
қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга;
- қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга;
- оиласида ундан бўлак мустақил иш ҳақи олувчи бўлмаган шахсларга;
- мазкур корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга;
- ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида тегишли мутахассислик бўйича малакасини ошираётган ходимларга ва ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларини тамомлаган шахсларга ўқишни тугатгандан сўнг мутахассислиги бўйича ишлаётган тақдирда икки йил мобайнида;
- мазкур корхонада меҳнатда майиб бўлиб қолган ёки касб касаллигини орттирган шахсларга;
- уруш ногиронлари, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;
- атом объектларидаги фалокатлар оқибатида келиб чиққан оширилган радиация нурланиши билан боғлиқ нурланиш касаллиги ва бошқа касалликларга йўлиққан ёки шундай касалликларни бошидан кечирган шахсларга.
- #Ишда Қолиш
- #Ҳуқуқий Ахборот
- #Меҳнат Унумдорлиги
- #Касб Касаллиги
- #Уруш Ногиронлари
- #Иш Стажи
- #Ходимлар Ҳуқуқи
- #Малака Ошириш
- #Олий Таълим
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…