Ҳалиманинг синглиси қамоққа олинди

1 дақиқа ўқиш5.6K
Ҳалиманинг синглиси қамоққа олинди
Тошкент вилояти ИИББ Ҳалима Ибрагимованинг ижтимоий тармоқларда йўллаган мурожаатига изоҳ берди.

Қайд этилишича, бугун, 25 июнь куни фуқаро Ҳ.Ибрагимова (санъаткор) ижтимоий тармоқ орқали мурожаат қилиб, Тошкент тумани ИИО ходимлари унинг синглиси Ҳанифани яшаш хонадонига келиб, бирор бир «асоссиз» уни олиб кетганлиги тўғрисида маълум қилган.

Мазкур мурожаатда келтирилган важлар Тошкент вилояти ИИББ томонидан ўрганилди ва қуйидагилар аниқланди, дейилади изоҳда.

Иш ҳужжатларига кўра, Жиноят ишлар бўйича Нурафшон шаҳар суди фуқаро 1982 йилда туғилган Ҳ.И. Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётганлиги, жиноятининг ижтимоий хавфлилик даражаси ва ҳозирги кунда дастлабки терговдан бўйин товлаб юрганлиги ҳамда унга нисбатан қидирув эълон қилинганлик ҳолатларни инобатга олиб, фуқаро Ҳ.И.га нисбатдан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш бўйича ажрим қилган ва унинг ижросини таъминлаш Ички ишлар органларига юклатилган.

Мазкур ажримга асосан, Тошкент тумани ИИБ ходимлари томонидан фуқаро Ҳ.И.нинг (қидирувда бўлган) яширинган манзили аниқланиб, ушланган ва эҳтиёт чораси сифатида «қамоқ қўлланилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов органларининг якуни хулосаси асосида жамоатчиликка батафсил маълумот берилади, дейилади хабарда.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?