Қурилиш вазирлигининг 143 нафар ходими жавобгарликка тортилади

1 дақиқа ўқиш1.5K
Қурилиш вазирлигининг 143 нафар ходими жавобгарликка тортилади
Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Қурилиш вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимларида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши бўйича ўрганиш ўтказилди. Бу ҳақда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, ўтказилган ўрганишларда Қурилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бош бошқармалари ходимлари томонидан 1 326 та ҳолатда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари билан боғлиқ қонун ҳужжатлари талабларининг бузилишига йўл қўйилгани аниқланган. Жумладан, турли давлат хизматларини кўрсатишда 90 нафар ходим томонидан 1 091 та ҳолатда белгиланган муддатларни кечиктириш, ортиқча ҳужжатлар талаб қилиш, мурожаатни асоссиз рад этиш каби қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилган.

Шунингдек, тадбиркорларнинг рухсат бериш билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқишда Фарғона вилоятида 8 та, Тошкент шаҳрида 3 та ҳолатда лицензиялаш ҳамда рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилган.

Бундан ташқари, амалдаги тартибга асосан, лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш масаласини кўриб чиқиш муддати 7 иш куни қилиб белгиланган бўлса-да, вазирлик марказий аппарати ходимлари томонидан 7 та ҳолатда мазкур муддатнинг бузилишига йўл қўйилган.

Тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқилиши ўрганилганда 197 та ҳолатда қонунчиликка зид равишда мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари ўтказиб юборилган.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида 20 та ҳолатда ўтказилган ўрганишлар бизнес-омбудсманни хабардор қилмасдан амалга оширилган.

Юқоридаги қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилгани учун вазирлик ва унинг ҳудудий бош бошқармаларининг 143 нафар ходимига нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун судларга юборилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?