Навоийда маҳалла раисини ўлдиришга суиқасд қилган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди

1 дақиқа ўқиш1.5K
Навоийда маҳалла раисини ўлдиришга суиқасд қилган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Хатирчи туман суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида маҳалла раисини ўлдиришга суиқасд қилган шаҳсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

1974 йилда туғилган Ҳ.Қулматов (шахси ўзгартирилган) у муқаддам жиноят содир қилиб, ўзига тегишли хулоса чиқармага Ҳалилжон 2021 йил 8 ноябрь куни соат 18:35 ларда Хатирчи тумани, “Янгирабод” маҳалла фуқаролар йиғини, 302-уйдаги яшаш хонадонида спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, маст ҳолда У.Муқимов (шахси ўзгартирилган)ни қасддан ўлдиришни режалаштириб, уйидаги ошхона пичоғи билан қуролланиб, Хатирчи тумани, “Янгирабод” маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносига бориб, маъмурий бино ташқарисида турган маҳалла раиси У.Муқимовдан турмуш ўртоғи З.Қулматов ва фарзандларини уйига олиб келишни талаб қилиб, уни талабига рад жавобини берган У.Муқимовни қасддан ўлдириш мақсадида ўзи билан олиб борган ошхона пичоғини эгнидаги шимининг орқа чўнтагидан чиқариб, У.Муқимовни қорин соҳаси чап томонига бир марта санчган ва ошхона пичоғи билан навбатдаги зарбани беришга ҳаракат қилганида У.Муқимов ўз ҳаётини сақлаш учун қаршилик қилиб, воқеа жойидан қочгани сабабли, унинг ортидан қувлаб, ета олмасдан жиноий мақсадини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда охирига етказа олмасдан қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилган.

Суд, Ҳ.Қулматовни содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, айбига қисман иқрор ва чин кўнгилдан пушаймонлигини, жабрланувчининг даъвоси борлигини, оилавий шароити инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси
25,97-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, Судланувчи Ҳ.Қулматовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 60,61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 10 (ўн) йилу 2 (икки) ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шерали Хомидов,
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?