Навоийда фарзандини сотган аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилди

1 дақиқа ўқиш1.4K
Навоийда фарзандини сотган аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Хатирчи туман суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида фарзандини сотган аёлга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

2003 йилда туғилган Ҳ.Хурсандова (шахси ўзгартирилган) у фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, текин даромад орттириш мақсадини кўзлаб, жиноят содир этиш юлига кириб, «Одам савдоси, яъни ожиз аҳволдалиги, айбдорга моддий жихатдан ёки бошқа жихатдан қарам бўлган, ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан одам сотиш» жиноятини, 2022 йил 29 январь куни соат 12 ларда Хатирчи тумани, “Галабек” маҳалласида жойлашган Тохир бобо чойхонасида ўзининг 14.12.2021 йилда туғилган вояга етмаган Хусанов Аброр Нормурот ўғлини З.Жўраевага 4.000 АҚШ доллари эвазига сотганида Департаментнинг Хатирчи туман бўлими, Хатирчи туман ИИБ, ДХХнинг Хатирчи туман бўлими ва Навоий вилоят ИИБ Т ва ЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ашёвий далиллар билан ушланган.

Суд, Ҳ.Хурсандовани содир этган жиноятининг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, муқаддам судланмаганлигини, айбига иқрорлиги, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароити инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, 5 (беш) йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шерали Хомидов,
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?