
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Фарғона вилоятининг Бағдод туманида давлат ресурсидан ажратилган ун маҳсулотини қиммат нархларда сотиб юбориш ҳолати аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Маълум қилинишича, департаментнинг Бағдод туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширув давомида фуқаро А.А. отаси А. ва қариндоши Х.нинг номига якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиб, амалда ўзи норасмий раҳбарликни амалга ошириб келган. У имзоларини сохталаштириш орқали «Бағдод дон маҳсулотлари» АЖдан тўғридан-тўғри тузилган шартномаларга асосан давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган умумий баҳоси 420,6 миллион сўмлик 151,4 тонна ун маҳсулотини 2022 йилнинг февраль—апрель ойлари учун дислокацияда белгиланган 19 та маҳаллаларга арзонлаштирилган нархларда етказиб бермасдан, Марғилон шаҳри ҳудудида бошқа шахсларга қиммат нархларда сотиб юборгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар