1 148
Ўзбекистон Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиғи Қирғиз Республикаси ҳарбий делегациясини қабул қилди
Мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Қирғиз Республикаси Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиғи генерал-майор Эрлис Тердикбаев Мудофаа вазирлигида Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиғи генерал-майор Шухрат Халмухамедов билан учрашди.
Учрашув давомида ҳар икки давлат Қуролли Кучлари Бош штаб бошлиқлари Ўзбекистон ва Қирғиз Республикаси ўртасида ўрнатилган дўстона муносабатларга алоҳида тўхталиб, келгусида унинг доираси янада кенгайтирилишига ишонч билдиришди. Учрашув давомида Қирғиз Республикаси ҳарбий хизматчиларини Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида таълим олишини ташкиллаштириш борасида имзоланган битим шу йўлда ташланган навбатдаги қадам бўлганлигини таъкидлаш ўринли.
Шундан сўнг фахрий меҳмонлар генерал-майор Шухрат Халмухамедов ҳамроҳлигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясига ташриф буюришди. Академия бошлиғи полковник Бобур Шоёқубов томонидан меҳмонларга таълим маскани яқиндан таништирилди.
– Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясига ташрифим бугунги имзоланган ҳамкорлик шартномаси учун жуда муҳим. Чунки минтақамиздаги етакчи олий ҳарбий таълим муассасасидаги шароитлар билан яқиндан танишиш кун тартибига киритилган энг асосий вазифалардан биридир. Давлатларимиз Мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорликнинг янги босқичи айнан шу таълим маскани билан боғлиқ ҳолда бошланиши ўзига хос аҳамиятга эга, – деди генерал-майор Эрлис Тердикбаев.
Қуролли Кучлар академиясидаги шарт-шароитлар, ўқув жараёнлари ва экспонатлар билан танишиш чоғида Эрлис Тердикбаев ҳукуматимизнинг ҳарбий таълим соҳасига қаратаётган эътиборига юқори баҳо берди.
Куннинг иккинчи ярмида Қирғиз Республикаси Қуролли Кучлар Бош штаб бошлиғи Ўзбекистон Мудофаа саноати давлат қўмитасига қарашли корхона ва Чирчиқ авиация таъмирлаш заводида ҳам бўлди.
Генерал-майор Эрлис Тердикбаевнинг мамлакатимиздаги амалий ташрифи уч кун давом этади.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва
оммавий коммуникациялар департаменти
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
оммавий коммуникациялар департаменти
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди