
Uzbekistan Airways Мустақилликнинг 31 йиллиги муносабати билан ички йўналишларга чегирмалар эълон қилди.
Авиакомпания матбуот хизматининг маълум қилишича, республиканинг барча аҳолиси учун 2022 йил 1 сентябрдан 4 сентябргача бўлган байрам кунларида амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларда барча турдаги тарифларга 50 фоиз чегирма берилади.
Uzbekistan Airways матбуот хизмати раҳбари Камола Икромованинг билдиришича, чегирмалар 2 ёшгача бўлган болаларга амал қилмайди ҳамда байрам чегирмаларини бошқа чегирмалар билан бирга қўллаш мумкин эмас.
Авиачипталарни www.uzairways.com расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпаниянинг агентларидан харид қилиш мумкин. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.