2 935
Муҳаббат Ҳамроева кўзи кўрмай қолган азобли йиллар, туҳматлардан руҳан сингани ҳақида (видео)
«Ёр-ёр» кўрсатуви бошловчиси, журналист Муҳаббат Ҳамроева «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.
Суҳбат давомида Муҳаббат Ҳамроева ўтмишдаги азоб, уқубат, ноҳақ туҳматлардан кўзи кўрмай қолгани, ҳалигача ўша кунларнинг асорати уни тарк этмагани ҳақида гапириб берди.
- "Бу воқеани сизга дугоналарим айтган, менимча. Худди шунақа бўлган. Ҳаттоки кўзойнак тақиб ҳам, бир метр масофани кўролмай қолганман. Бу нарсалар жуда ёмон экан. 2006 йиллар оиламиз учун жуда оғир йиллар бўлди. Бу ҳақида фарзандларимга «ҳеч қачон, ҳеч қаерда гапирмайман», деб сўз берганим учун бу воқеаларни тўлиқ айта олмайман.
Оила бошлиғимизга нисбатан касбларида туҳмат бўлган, жуда оғир кунларни бошимиздан кечирганмиз.
Бир куни эрталаб турсам болаларимнинг овқат ейиши учун нон йўқ. Шунда опамнинг ўғли Ферузбек биз билан яшарди, у билан бу нарсаларни ечимини тезда топганмиз. У кунларни умуман эслагим ва гапиргим келмайди.
Журналист бўла туриб, шу нарсани туҳмат эканлигини исботлай олмаганим мени руҳан синдирган. Ўзингни оиланг учун кучинг етмаса, сен журналистмисан? Доим журналистнинг сўзи сўз бўладиган замон қачон келаркан, дердим. Аллоҳга шукр, шу кунлар келди. Илгари бу нарсаларни ният қилардик.
Ўша, 2006 йилларда мини инфаркт олганман.
Ҳали ҳам ўша азоблар, стрессларнинг оқибати сақланиб қолган. Ўзим учун камдан кам ҳолатда вақт топаман. Даволанишни доим ортга суриб яшайман", - дейди журналист, бошловчи, продюсер Муҳаббат Ҳамроева.
Муҳаббат Ҳамроева Бухоро вилояти, Шофиркон туманида дунёга келган. МТРК ҳамда бошқа хусусий телеканалларда «Эрта сўнган юлдузлар», «Сўнмас юлдузлар», «Унутмоқ осонмас сизларни», «Бахт формуласи» «Сукунат туғёнлари», «Ёр-ёр» кўрсатувларининг 3 000 дан ортиқ сонига муаллифлик ва бошловчилик қилган. Муҳаббат Ҳамроева «Севинч ноласи», «Эрта сўнган юлдузлар», «Севгингдан бахтиёрман», «Сўнмас юлдузлар», «Кечиккан китоб» асарлари муаллифи. «Шуҳрат» медали соҳибаси. «Ижод медиа» продюсерлик маркази раҳбари. Оилали, уч фарзанднинг онаси, беш набиранинг бувижониси. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин