17:42 / 27.08.2022
1 354

Шавкат Мирзиёев Миллий боғнинг қурилиш ишларидан кейинги ҳолати билан танишди (фото)

Шавкат Мирзиёев Миллий боғнинг қурилиш ишларидан кейинги ҳолати билан танишди (фото)
Шавкат Мирзиёев 27 август куни Ўзбекистон Миллий боғида амалга оширилган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бу боғ 1932 йилда ҳашар йўли билан қурилган, кўп йиллар аҳолининг энг севимли маскани бўлган. Кейинги вақтларда боғ ҳудудида қурилишлар бўлди — Адиблар хиёбони, Ёзувчилар уюшмаси биноси, Тошкент шаҳри тарихи музейи, Magic city кўнгилочар маркази барпо этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент бу боғнинг тарихий қиёфасини сақлаб қолиш, бу ерда миллий анъаналарга хос муҳит яратиш зарурлигини таъкидлаган эди. Шу асосида 14 гектардан зиёд ҳудудда катта ишлар бажарилди. Маъмурий бино, ресторанлар қурилиб, кўприклар ва йўлаклар янгиланди. Жами майдони 40 минг квадрат метр бўлган кўл тикланди. Сув сизиб чиқмаслиги ва лойқаланмаслиги учун кўл тубига махсус қопламалар ётқизилди. Қирғоқлар тартибга келтирилиб, чўмилиш ҳавзаси ташкил этилди. Мингдан зиёд дарахт, 200 мингга яқин бута кўчатлари экилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбари шу ерда нуронийлар, адабиёт ва санъат намояндалари билан ҳам суҳбатлашди. Уларни яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами билан табриклаб, ушбу боғнинг аҳамияти ҳақида гапирди.

- Бугун шаҳарларимизда бўлаётган ўзгаришлар яхши. Лекин қадриятларимизни эъзозлаш, хотира ҳам керак. Илгари бу боғ Тошкентнинг энг машҳур жойи бўлган, ўзига хос рамзларидан бирига айланган. Одамлар бу ерга келиб сайр қилган, ижодкорлар табиатдан завқ, илҳом олган. Талабалар, ёшларнинг энг завқли дамлари шу ерда ўтарди. Бу тарихни ҳозирги кун билан ҳамоҳанг қилишимиз керак, — деди Шавкат Мирзиёев.

Таъкидланишича, Миллий боғда мазмунли дам олиш учун ҳамма шароитлар яратилган. Оила ёки дўстлар даврасида сайр қилиш, овқатланиш, шахмат-шашка ва теннис ўйнаш, велосипед ҳайдаш мумкин.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев Миллий боғнинг қурилиш ишларидан кейинги ҳолати билан танишди (фото)