
Қашқадарёнинг Қарши шаҳрида 6 сентябрь куни соат 17:30 лар атрофида «Жигули» ёниб кетди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳайдовчи П.Ж. ушбу автомашинани Қарши шаҳар ҳудуди томон ҳайдаб кетаётиб, А-380 Ғузор—Бухоро—Нукус—Бейнеу автомобиль йўлининг 38-километри, Манғит қишлоғи рўпарасига келганида электр симларидан қисқа туташув чиқиб, йўлнинг ўнг томон қисмига тўхтаб турган вақтида ёнғин чиққан.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) September 7, 2022
Воқеа жойига Қарши шаҳар ФВВБ бўлими ходимлари етиб бориб, ёнғин бартараф этилган. Ёнғин оқибатида ҳеч ким ҳеч қандай тан жароҳати олмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар