10:23 / 10.09.2022
1 425

Ўзбекистон банкларида миллий валютадаги омонатлар қандай?

Ўзбекистон банкларида миллий валютадаги омонатлар қандай?
Ўзбекистон банкларида максимал фоиз ставкаси 24 фоизни, минимали эса 15 фоизни ташкил этади. Аксарият банклар йиллик 22 фоиз ставка билан депозитларни таклиф қилади. Шу йилнинг кузида мамлакатнинг 29 та банкида 10 ойдан 3 йилгача муддатга омонат очиш мумкин бўлади.

2022 йил сентябрь ойи бошида банклар томонидан сўм омонатлари бўйича қандай фоиз ставкалари таклиф қилинди?

Банкларда миллий валютадаги жисмоний шахслар учун омонатлар
Банклардаги миллий валютада жисмоний шахсларга бериладиган юқори йиллик фоиздаги омонатлар тўғрисида шарҳ тайёрланди.

Мазкур маълумот тузишда омонат шартлари – йиллик фоиз ставкаси, омонат муддати, омонат минимал миқдори, шу билан биргаликда тўлдириш ва қисман ечиш имкониятлари каби омиллар инобатга олинган.

Ҳозирда 32 та банкдан фақат 29 таси миллий валютада омонатлар таклиф қилмоқда. «Узагроэкспортбанк», «Равнақ банк», «Ҳи теч банк» банклари томонидан вақтинчалик омонатлар таклиф этилмаяпти.

Натижаларга кўра, жисмоний шахсларга таклиф этиладиган қулай юқори фоизлар билан омонатлар бўйича Топ банклар орасидан жой эгаллаган банклар:
  • «TBC Банк» — фоиз ставкаси 23 фоиз, омонат минимал миқдори 10 минг сўм, омонат муддати 24 ой;
  • «Анор банк» — фоиз ставкаси 23 фоиз, омонат муддати 13 ой, минимал миқдори 100 минг сўм;
  • «Агробанк» ва «Универсал банк» — йиллик фоиз ставка 23 фоиз, омонат муддати 13 ой, минимал қиймати 500 минг сўм;
  • «Мадад инвест банк» — фоиз ставкаси 24 фоиз, омонат муддати 13 ой, минимал миқдори 1 миллион сўм.

Категорияларга ажратилганда, энг паст ставкалар бўйича омонатларни қўйидаги банклар қабул қилмоқда:
  • «Пойтахт банк» — фоиз ставкаси 17 фоиз, минимал миқдори 1 миллион сўм, омонат муддати 36 ой;
  • «Ипак йўли банк» — фоиз ставкаси 17 фоиз, минимал миқдори 1 миллион сўм, омонат муддати 12 ой;
  • «Orient финанcе банк» — фоиз ставкаси 15 фоиз, минимал миқдори 10 миллион сўм, омонат муддати 10 ой.

Шунингдек, банклари томонидан миллий валютада жисмоний шахсларга қулай омонатлар бўйича энг баланд ставкани «Мадад инвест банк» (24 фоиз) тақдим этаётган бўлса, энг паст ставка «Orient финанcе банк» (15 фоиз) томонидан таклиф этилмоқда.

Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Аниқланишича банкларда омонатларни қисман ечиш йиллик фоиз ставкаларини ўзгаришига олиб келади.

Бундан ташқари, «Туркистон банк», «Эрон Содерат банк», «ЎзКДБ банк» томонидан омонатлар мижозлар билан келишилган ҳолда қабул қилинади.

Шу билан биргаликда, баъзи банкларда омонатлар бўйича фоиз ставкалари ўзгарган бўлиб -0,5 — +2,0 ташкил этди. Маълумотлар тижорат банкларининг веб сайтларидан олинган бўлиб омонат шартлари ўзгариши мумкин.

Мақолани тайёрлашда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларидан фойдаланилди

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон банкларида миллий валютадаги омонатлар қандай?