21:50 / 30.09.2022
1 057

Устоз ва мураббийлар доимо эҳтиромда!

Устоз ва мураббийлар доимо эҳтиромда!
Инсон камолоти, унинг билимли бўлиб вояга етиши, қалбида одамийлик, меҳр-оқибат сингари юксак инсоний туйғуларнинг шаклланиши, бир сўз билан айтганда, жамиятда, ҳаётда ўз ўрнини топиб яшашида таълим соҳаси фидойилари – устоз, мураббийларнинг ўрни ва роли ниҳоятда катта. Улар ҳар қанча қадр ва эътиборга муносибдир.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Бюро органларида ҳам Устоз ва мураббийлар куни кенг нишонланди. Жумладан, Бюронинг Яшнобод туман бўлими давлат ижрочилари ўзлари таҳсил олган билим масканларига ташриф буюриб, устоз ва мураббийлар байрамига бағишлаб ташкил этилган байрам тантаналарида иштирок этиб, азиз устозларни байрам билан муборакбод этдилар.

Зероки, давлатимиз раҳбари эътироф этганларидек, ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини ёш авлод тарбиясига бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати, жасорати ҳар қандай юксак баҳоларга муносибдир!

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият