22:05 / 13.10.2022
1 923

Ўзбекистон Украина борасида бетараф. Буни қандай изоҳлаш мумкин?

Ўзбекистон Украина борасида бетараф. Буни қандай изоҳлаш мумкин?
БМТ Бош Ассамблеясида, Ўзбекистон, бошқа Марказий Осиё давлатлари қатори аннексия қилинган Украина ҳудудлари борасида яна бетараф қолган. Шу уруш бошлангандан бери Ўзбекистон ўзининг “нейтраллигини” айтиб келади. Лекин нейтраллик ҳеч қачон тўлиқ бетарафликни англатмайди. Мойиллик ҳеч бўлмаганда 51/49 % миқдорида бўлади. Демак, савол: Ўзбекистон кўпроқ ким тарафда ва нега нейтраллик позициясини билдираяпти?

Назаримда, Ўзбекистоннинг позицияси “Украинага мойил нейтраллик” ёки “про-украин нейтраллик” дейиш мумкин. Биринчидан, Россия Федерацияси жуда қудратли ва агрессив давлат. Бу давлат геосиёсий ва сиёсий босимларни санъат даражасига кўтара олди. РФ – Ўзбекистоннинг биринчи савдо иқтисодий ҳамкори, жуда кўп соҳаларда мисли кўрилмаган боғлиқлик кучли. Демак Россия билан қалин муносабатлар инобатга олинса ва шу фонда Ўзбекистоннинг БМТда нейтрал қолиши назарда тутилса бу “қалин иқтисодий ва бошқа алоқаларга қарамай Ўзбекистон Россияни қўллаб-қувватламади” дейиш мумкин.

Иккинчидан, Ўзбекистон ТИВ шу пайтгача Украинадаги вазият борасида кўп марта баёнотлар бериб, “давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллиги”ни жуда кучли урғулаб келади. Бу билан Ўзбекистон оҳиста шаклда “Биз Украинанинг ҳудудларини тортиб олинишига қаршимиз” демоқда.

Шулардан келиб чиқиб, Ўзбекистон нейтрал, яъни эҳтиросли шаклда бирон бир томонни ёнини тўлиқ олаётгани йўқ. Бу нейтралликдан мақсад – можарога тортиб кетишларига ёки Ўзбекистонни ўзига агрессия бўлишига имкон бермаслик. Лекин, бу нейтраллик, аслида бироз Украина томон оғишади, чунки Ўзбекистон учун давлатнинг мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги – фундаментал қадрият ва бу қадриятларга таҳдид Украина тарафидан эмас, муттасил равишда Россия тарафидан содир этилган.

Камолиддин Раббимов, сиёсатшунос.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият