21:35 / 31.10.2022
1 575

Ўзбекистон банкларида ҳисоб рақами очган россияликлар сони маълум қилинди

Ўзбекистон банкларида ҳисоб рақами очган россияликлар сони маълум қилинди
Жорий йил бошидан буён 70 мингга яқин россиялик Ўзбекистонда банк ҳисоб рақамларини очган бўлиб, уларнинг деярли ярми мамлакатда ишламоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизматига таяниб «ТАСС» хабар берди.

- Йил бошидан буён 67 минг россиялик ҳисоб рақамларини очди ва уларнинг ярмига яқини Ўзбекистонда доимий равишда фаолият юритмоқда, — деди молиявий регулятор вакили Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуродовга таяниб.

Матбуот хизмати хабарига кўра, Россия норезидентлари томонидан мамлакатда Ўзбекистон банкларининг карталарига талаб юқори.

Шу билан бирга, хорижликлар учун сентябрь ойида жорий этилган чекловларга қарамай, талаб сақланиб қолаётгани, унга кўра улар мамлакатда 15 кун узлуксиз бўлганидан кейингина ҳисобварақ ва карталарни очишлари мумкинлиги қайд этилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият