12:11 / 07.11.2022
1 226

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси вазифалари белгиланди

Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси вазифалари белгиланди
Ҳукумат қарори билан Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида низом тасдиқланди.

Жамғарма асосий мақсади хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан: оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга моддий ёрдам кўрсатиш; оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда кўмаклашиш; меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашда уларга кўмаклашиш ва рағбатлантиришдан иборат.

Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган оилалардаги хотин-қизларни моддий қўллаб-қувватлаш жамғарма маблағлари сарфланадиган асосий йўналишлардан бири ҳисобланади.

Президентнинг 2022 йил 1 мартдаги фармони билан Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси сифатида қайта ташкил этилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият