20:00 / 21.12.2022
1 010

58 млн. сўмлик алимент масъулияти бир зумда ҳал этилди...

58 млн. сўмлик алимент масъулияти бир зумда ҳал этилди...
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Ш.Тоировдан вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ундирувчи И.Мўминова фойдасига алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор Ш.Тоиров фарзанди вояга етгунга қадар бўлган алимент пулини олдиндан тўлаб беришини маълум қилган.

Ҳисоб-китобларга кўра, фарзанд вояга етгунга қадар бўлган алимент миқдори 58 млн. сўмни ташкил қилган ва қарздор 03.12.2022 йилда куни ушбу маблағни ундирувчига топширган ҳамда ижро иши Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунининг 41-моддаси 1-қисмига асосан тамомланган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият