![Ўзбекистон-Франция қўшма университети ташкил этилади](/uploads/posts/2023-02/uzb_france.jpg)
ТИВ Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси раҳбари Ойбек Шахавдинов Франция Ташқи ишлар вазирлигининг Континентал Европа департаменти директорининг ўринбосари Сильвен Гийоге билан видеоконференция воситасида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Онлайн учрашувда Ўзбекистоннинг Франция ва Португалиядаги элчиси Сардор Рустамбоев ва Франциянинг Ўзбекистондаги элчиси Орелия Бушез ҳам иштирок этди.
Учрашув чоғида Францияга олий даражадаги ташриф якунлари бўйича эришилган барча келишувларни, жумладан, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги келишувларни ўз вақтида ва тўла амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар жорий йил апрель ойида ташқи савдо, иқтисодий жозибадорлик ва хориждаги Франция фуқаролари вазирининг Ўзбекистонга ташрифини, шунингдек, савдо-иқтисодий масалалар бўйича Ўзбекистон-Франция ҳукуматлараро комиссиясининг 9-йиғилишини, шунингдек, Франциянинг MEDEF корхоналари иштирокида икки томонлама учрашувларни ўтказишга қарор қилишди.
Шунингдек, 2023 йилда Парижда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувларнинг 14-раундини ўтказиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Яқинда Ўзбекистондан Франция бозорларига тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш ва GSP+ умумий преференциялар тизимидан самарали фойдаланиш бўйича ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришилган эди.
Таълим соҳасида, хусусан, Ўзбекистон-Франция қўшма университетини ташкил этиш ҳамда Самарқанд шаҳрида "Франция альянси" фаолиятини йўлга қўйишга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар