00:25 / 20.04.2023
123

Олий судда совет даврида қатағон қилинган яна 208 нафар шахс оқланди

Олий судда совет даврида қатағон қилинган яна 208 нафар шахс оқланди

Олий судга яна 208 нафар шахсга оид 3 та жиноят иши келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан жами 3 та жиноят иши бўйича 208 нафар шахсга нисбатан Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг оқлов ҳукми чиқарилди.

Шу аснода адолат қарор топди, йиллар мобайнида юзага чиқмай келган ҳақиқат тантана қилди. Мустақиллик йўлида фидокорона кураш олиб борган, ҳатто ўз жонини фидо қилган қатағон қурбонларининг пок номлари халқимиз қалбида мангу яшайди”, — дейилади Олий суд хабарида.

Қайд этилишича, ишчи гуруҳнинг фаолияти, саъй-ҳаракати туфайли сўнгги йилларда совет даврида қатағон қилинган 408 нафар ўзбекистонлик реабилитация қилиниб, оқланди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият