
Ҳеч бир бола бемор бўлмасин, уларнинг жони заррача озорланмасин. Аммо ҳаётда турли омиллар сабаб туғма хасталиклар билан туғилаётган гўдаклар ҳам бор.
Муҳаммадсодиқ ҳам мана 6 йилдирки туғма юрак хасталиги билан курашиб келмоқда. Болажоннинг маъюс нигоҳига термулган ҳар қандай инсон, уни дарддан бутунлай фориғ бўлиб, тенгдошлари билан шўх-шодон бахтли болалик кечиришини сўраши, шубҳасиз.
Ҳар йили дунё бўйлаб нишонланадиган 1 июнь - “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” байрамининг ҳам мақсади шу, мурғак қалб эгаларининг болалигини бахтиёр ўтказишига кўмаклашишдир.

Ана шу эзгу мақсад йўлида бугунги байрам муносабати билан Бюронинг Андижон шаҳар бўлими ходимлари ҳам ижтимоий ҳимояга муҳтож болажонларга байрам совғаларини улашди.

Кўрсатилаётган бундай эътибордан болалар ҳам хурсанд бўлиб ўзларининг миннатдорчилигини билдиришди. Уларнинг кўзларидаги қувончни кўриб диллари шод бўлган ходимлар бундай хайрли ишларда бардавом бўлишни мақсад қилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар