Бўкадаги ишнинг янги тафсилотлари: Қовурғаси синдирилиб, бўйин қисмидан бўғиб қийноққа солинган

1 дақиқа ўқиш554
Бўкадаги ишнинг янги тафсилотлари: Қовурғаси синдирилиб, бўйин қисмидан бўғиб қийноққа солинган

4 июн куни Бўка тумани ИИБ тергов хонасида вафот этган У.С. 1987 йилда туғилган, унинг 4 нафар фарзанди бор ва ўзи ёлланма ишчи бўлиб ишлаган. Дастлабки экспертиза хулосалари ИИБ ходимлари унинг қорин соҳасига ургани ва бўйин қисмидан бўғиб қийнаганини кўрсатмоқда деб ёзмоқда Kun.uz.

«Марҳумда кўкрак қафаси чап томонлама 5-қовурғанинг тўш соҳасига бирикиб, ёпиқ синиши, атроф тўқималарига қон қуйилиши, қорин парда ости, ингичка ичак ва ичак тутқичларига кўп миқдорда қон қуйилишлари, бўйиннинг қалқонсимон тоғай ва тил ости суяги соҳалари тўқималарига қон қуйилиши каби жароҳатлар аниқланган», — дейилади Kun.uz’га тақдим қилинган маълумотда.

Тўрт нафар фарзанднинг отасини уриб ўлдиришда гумонланаётган ИИБ ходимларидан бирининг исми Дилшод бўлиб (1985 йилда туғилган), Бўка туман ИИБ ЖҚБнинг катта тезкор вакили. Яна бирининг исми Шаҳзод. У 1992 йилда туғилган, 2019 йилдан буён Бўка туман ИИБ ЖҚБнинг тезкор вакили бўлиб ишлаб келган. Икки ходим ҳам эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Ички ишлар вазирлиги баёнотида ушбу ходимлар тизимдан бўшатилгани ҳамда Жиноят кодексининг 235-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинган. Бундан ташқари, Бўка тумани ИИБ бошлиғи А.Бобохонов ва бир қанча масъуллар ишдан олинган.

ИИВ ўз баёнотида марказий аппарат ва вилоят ИИББдаги айрим масъулларнинг ҳаракатлари юзасидан ҳам хизмат текшируви тайинланганини билдирган эди.

Kun.uz’нинг ички ишлар органларидаги манбаси маълум қилишича, вилоят ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Ортиқ Худайбергеновнинг бевосита ва билвосита қўллови ортидан вилоятдаги жиноят қидируви хизмати ходимларининг кўплаб ғайриқонуний ишларига «кўз юмилмоқда».

Тошкент вилояти ИИБнинг жиноят қидируви йўналишига 5 йилдан буён раҳбарлик қилиб келаётган Ортиқ Худайбергенов – Ўзбекистон президентининг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхон Худайбергеновнинг ўғли ҳисобланади.

Ижтимоий тармоқларда Бўка туманида марҳумнинг ўндан ортиқ қариндошлари ИИБ биносига бостириб киришга урингани акс этган видеолар тарқала бошлаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?