Аёл дунёга келибдики, нозик елкасида дунё ташвишларини кўтариб юради. Ота-онага муносиб фарзанд бўлиш, ака-укалари, опа-сингилларига ғамхўрлик қилиш, Шунингдек, Келажакда янги бир оиланинг аъзоси сифатида қайнона-қайнота, турмуш ўртоғи, унинг яқинларининг кўнглини топиш. «Турмуш – тўрт мушт», дейишади. Ҳар бир оиланинг ўзига яраша қонун-қоидалари, пасту баландликлари мавжуд.
Лекин айрим сабабларга кўра оилалар ажрашганда, кўп холларда оилада аёл киши ота уйига кетишга мажбур бўлади. Энди бир мулоҳаза қилиб кўрайлик, турмуш ўртоғидан, яшаб турган уйидан ажраган аёлни ота уйида хам қучоқ очиб кутиб олмаслигини табиий ҳол.
Ўша юраги яримта бўлган аёлни, агар у рухан соғлом ва маънавий бузуқ бўлмаса жондан азиз фарзандидан хам айиришини қандай тушуниш мумкин.
Жумладан, Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 08.06.2023 йилдаги А.Абдувалиевдан 24.01.2023 йилда туғилган Даврбекни М.Абдувалиева тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ажрими Бюронинг Ш.Рашидов туман бўлими иш юритувига келиб тушган.
Давлат ижрочиларининг ҳаракатлари билан шу куннинг ўзида 5 ойга ҳам тўлмаган Даврбекни М.Абдувалиева тарбиясига мажбурий тартибда олиб берилди.
Ҳа, азизлар! Аёлларимиз ўз яқинлари, оиласи, бола-чақаси учун ўз жонини фидо қилишга ҳам тайёр. Аёл эрсиз қолса қоладики, лекин ҳеч қачон ўз фарзандларини хор қилиб қўймайди. Шунинг учун: «Отасиз етим гул етим, онасиз етим шўр етим», деб бежизга айтишмаганда.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Кунига нечта олма ейиш мумкин? Оммабоп меванинг зарарли хусусиятлари
Ўзбекистон Туркманистон ва Туркия билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик қилади
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Хитой қитъалараро баллистик ракетани илк бор оммавий синовдан ўтказди
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Швеция Эронни Қуръон ёқиб юборилгани учун қасос олганликда айбламоқда