10:24 / 19.06.2023
76

Эрон портларида ўзбек тадбиркорлари иштирокида терминаллар ва омборлар қуришга келишилди

Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёевнинг Эронга расмий ташрифи давомида ушбу мамалакат билан транспорт соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

18 июнь куни Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Эрон Йўл ва шаҳарсозлик вазири Меҳрдод Базрпош билан учрашувда транспорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтириш, транспорт коридорларини ривожлантириш, ушбу йўналишда мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ жиҳатларни муҳокама этди.

Хусусан, томонлар Ўзбекистон—Туркманистон —Эрон уч томонлама мултимодал транспорт коридорини ривожлантириш ва фойдаланиш бўйича ўзбек томонидан тақдим қилинган битимни тез орада келишиш, автомобиль транспортида юк ташувлари жараёнида Эрон томонидан ўзбек миллий ташувчиларидан ундирилаётган йиғимларни паритет асосида камайтириш, шунингдек, ёқилғи солиғи йиғимларини ҳам бошқа давлатларники билан тенглаштириш бўйича келишувга эришди.

Шунингдек, томонлар мамлакатларимиз ўртасида савдо-сотиқ муносабатларини янада ривожлантириш, юк ташувлари ҳажмини кескин ошириш мақсадида Эрон—Ўзбекистон логистика марказини барпо этиш, қолаверса, Эрон ҳудудида жойлашган Чобаҳор ва Бандар-Аббос портлари ҳудудида ўзбек тадбиркорлари иштирокида терминаллар ва омборлар қуриш хусусида келишиб олди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эрон портларида ўзбек тадбиркорлари иштирокида терминаллар ва омборлар қуришга келишилди
ePN