08:47 / 20.06.2023
80

Поликлиникаларда тиббий психолог штати жорий этилади

Поликлиникаларда тиббий психолог штати жорий этилади

Президент "Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

2023 йил 1 августдан бошлаб:

  • туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш марказининг туман (шаҳар) бўлинмалари штатларини қисқартириш ҳисобидан – тиббий психолог;
  • стационар ўринга эга бўлмаган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва таркибида диспансер мавжуд бўлган руҳий касалликлар шифохоналарида – суицидолог;
  • стационар ўринга эга бўлган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва руҳий касалликлар шифохоналарида – амалдаги штатлар доирасида қабул бўлими шифокори, навбатчи психиатр, тиббий психолог ёки психотерапевт штатлари жорий этилади.

Бирламчи бўғин тиббиёт муассасаларида 2023 йил якунига қадар қуйидагиларни назарда тутувчи Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг руҳий ҳолат бузилишларида ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаракатлар дастури амалиётга жорий қилинади:

  • руҳий ҳолат бузилишини тиббиётнинг бирламчи бўғинининг ўзида эрта аниқлаш ва даволаш чораларини кўриш;
  • бирламчи бўғин тиббиёт муассасалари шифокорлари ва бошқа тиббиёт ходимларининг руҳий ҳолати бузилган шахсларни клиник баҳолаш, даволаш ва кузатиб бориш бўйича кўникмаларини ривожлантириш ва билимларини ошириш.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ўқувчиларда ўзини ўзи бошқариш, мураккаб ҳаётий вазиятларни енгиб ўтиш кўникмаларини шакллантириш, депрессия, хавотирли ҳолатлар ва суицидларнинг олдини олиш бўйича махсус ижтимоий-эмоционал ўқув соатларини (Social Emotional Learning, SEL) умумий ўрта таълим муассасаларида мактаб дастуридаги мавжуд фанлар ва дарсдан ташқари жараёнлар доирасида йўлга қўяди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Поликлиникаларда тиббий психолог штати жорий этилади
ePN