2023 йилнинг январь-майь ойларида 1,6 млн нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ўзбекистонликлар январь-май ойларида энг кўп сафар қилган давлатлар орасида Қирғизистон етакчи – 650,7 минг нафар фуқаро ташриф буюрган.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
— Тожикистон – 422,0 минг нафар;
— Қозоғистон – 255,7 минг нафар;
— Россия – 65,1 минг нафар;
— БАА – 59 минг нафар;
— Туркия – 52,7 минг нафар;
— Саудия Арабистони – 24,4 минг нафар;
— Кувайт – 20,7 минг нафар;
— Миср - 9,1 минг нафар;
— Озарбойжан - 8,3 минг нафар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар