Қурбон ҳайити байрами муносабати билан пойтахтда 28 июнь куни соат 00:00 дан соат 07:30 га қадар айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади.
Жумладан,
Мирзо Улуғбек тумани:
– «Тўра бува» масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси – Шўртепа кўчасидан, Буюк Ипак йўли – Султония кўчасигача.
Бектемир тумани:
– «Хўтон» масжиди олдидаги Бектемир шоҳ кўчаси – Ҳусайн Бойқаро кўчасидан Бектемир йўли кўчасигача.
Олмазор тумани:
– «Исломобод» масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ – Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон – Сағбон кўчалари чорраҳасигача;
– «Ҳазрати имом» масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси – Қорасарой – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Қорасарой – Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасигача.
Шайхонтохур тумани:
– «Шайх Зайниддин» масжиди олдидаги Кўкча Дарвоза – Нурафшон кўчалари чорраҳасидан Кўкча Дарвоза – Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача;
– «Хўжа Аламбардор» масжиди олдидаги Бунёдкор – Камолон кўчалари чорраҳасидан Камолон – Устазода 2-тор кўчалари чорраҳасигача;
– «Кох ота» масжиди олдидаги Себзор кўчаси – Нурафшон – Себзор кўчалари чорраҳасидан Нурафшон – Лабзак кўчалари чорраҳасигача.
Чилонзор тумани:
– «Убай ибн Каъб» масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси – Ал Хоразмий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал Хоразмий – Катта қани чоррахасигача;
– «Катта Қозиробод» масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси – Чилонзор – Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор – Нурхон кўчалари чорраҳасигача;
– «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси – Ал-Хоразмий – Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк кўчасидан – Сўгалли ота кўчасигача;
– «Новза» масжиди олдидаги Бунёдкор-Муқумий кўчалари кесишган кўприк остидан Олий Мажлис биноси қаршисигача бўлган йўлда ҳаракат чекланади.
Учтепа тумани:
– «Абдуллох ибн Маъсуд» масжиди олдидаги Лутфий кўчаси – Лутфий – Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Лутфий – Катта қаъни кўчалари чорраҳасигача;
– «Ҳазрати Али» масжиди Назарбек-Махорат кўчалари чоррахасидан Назарбек-Замахшарий 1-тор кўчалари чорраҳасигача.
Юнусобод тумани:
– «Минор» масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ ва Кўргазма кўчалари чорраҳасидан КХАЙ –Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача;
– «Мирзо Юсуф» масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси – Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасигача.Яккасарой тумани:
– «Усмон бин Маъзун» масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси – КХАЙ – Қушбеги чорраҳасидан КХАЙ – Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасигача.
Яшнобод тумани:
– «Ислом ота» масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси – Фарғона йўли – Фитрат кўчалари чорраҳасидан Фарғона йўли – Толимаржон кўчалари чорраҳасигача;
– «Али ибн Абу Толиб» масжиди олдидаги Чўлпон кўчаси - Имом Бухорий - Чўлпон кўчалари чорраҳасидан, Чўлпон – Салоҳият кўчалари чорраҳасигача.
Миробод тумани:
– «Қўлиқ ота» масжиди олдидаги ТХАЙ кўчаси – Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТХАЙ ва Мунис кўчалари чорраҳасигача чекланади.
Масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!