22:33 / 11.07.2023
509

Режиссёр Зебо Наврўзова келинларини ишлаб пул топишга ундаши ҳақида гапирди

Фото: Instagram / @zebo_navruzova_official

Режиссёр Зебо Наврўзова журналист Шоира Мирсодиқова билан бўлган суҳбатда шахсий ҳаёти билан боғлиқ кўплаб саволларига жавоб берди.

Хусусан, келинларини ишлашга ундашининг сабаби, Асал Шодиева билан муносабати ва шу ёшда ҳам унинг тарк этмаётган “касаллиги” ҳақида гапириб ўтди.

— Асал Шодиева ажойиб, юлдуз келин. Ўзига яраша эркалиги бор. Аммо энг муҳими яхши оилада тарбияланган. Келинларим ҳамиша ўзи ва иши билан банд. Муҳаммадалининг турмуш ўртоғи Иродахон тадбиркорлик билан шуғулланади. Унинг ишлаб чиқариш цехи бор, қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Унинг қўл остида анча-мунча одам ишлайди. Ҳумора келиним эса турмушга чиққанидан кейин анча йил фарзанд тарбияси билан банд бўлганди. Болалари улғайгач, ўзим унинг ишлаши ва пули бўлишини истадим. Чунки эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Аллоҳ билгувчи, эртага мен ёки ўғлимга нима бўлишини ҳеч кимга аён эмас. Мен учта болам билан ёлғиз қолиб кетиб, уларни оёққа қўйишга мажбур бўлдим. Бу ҳаётда ҳар нарса бўлиши мумкин, шунинг учун нафақат ўғил, қиз бола ҳам касб-кори билан шуғулланиши керак. Ҳумора келиним шунча йил уйда ўтириб, энди касбида ўз ўрнини топишга ҳаракат қиляпти. 

Фото: Instagram / @zebo_navruzova_official

Ижтимоий тармоқларда “Келинларингиз ҳар доим кўча”да деб ёзишади. “Нима қилибди, улар иши билан шуғулланяпти”, дейман. Келинларимга ҳаммасини уддалаш, иш ва оила билан бирга ўзига ҳам эътибор бериши кераклигини айтаман. Ёш, ўзига қараб, кийиниб юрса нимаси ёмон. Келинларнинг борига шукр, аммо улар барибир қиз бўлолмас экан. Қариган чоғда одам бетоб бўлса барибир улардан хижолат тортади деб ўйлайман. Кейинги пайтда шулар ҳақида ўйлаяпман, — дейди режиссёр Зебо Наврўзова.

Уч келиннинг қайнонаси Зебо Наврўзова қандай келинлардан қўрқиши ҳақида ҳам айтиб ўтди.

Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

— Ўзининг босар-тусарини билмай қоладиган, дилозор, “звезда” келинлардан Аллоҳ сақласин. Бундай инсон нафақат қайнонани, балки бутун бошли жамиятни ҳам кемиради.  Юлдузлик гўзаллиги ўтиб, юзини ажин босганидан кейин хатоларини тушуниб етади. Аммо у пайтида кеч бўлиши ҳам мумкин. Сабаби унинг дилозорлигидан чарчаган инсонлар уни ўзидан олиб қочишга ҳаракат қилишади. Тўғри, ўзим ҳам қайнонанинг хизматини қилган келин эмасман. Бахтга қарши турмушдан ёш ажралдим, қайнона билан яшаш насиб этмади. Аммо билганларимни келинларимга ўргатаман, — дейди Зебо Наврўзова.

Режиссёр ўғилларидан уялишининг сабаби ва улар берган пулни нималарга сарфлаши ҳақида айтиб ўтди.

Фото: Instagram / @zebo_navruzova_official

— Ёлғиз яшаш осон эмас, қанча қийинчилик кўрганимни ўзим биламан. Аммо шунда ҳам бошқа оналарга ўхшаб, ўғилларимдан нимадир сўрашга уяламан. Баъзан “Анталия ёки бошқа хориж давлатига боринг, ҳамма харажатларни қоплаймиз”, дейишади. “Бормай қўяқолай, ундан кўра сарфлайдиган харажатни ўзимга беринглар”, дейман. Касбга бўлган муҳаббат ҳам бир касаллик бўлса керак, фильм олишни яхши кўраман. Шу ёшимда ҳам ижодий ғоялар устида ишлайман. Яширмайман, шу пайтгача олган фильмларимнинг фақатгина биттасини хонанда Лоланинг отаси Равшан Йўлдошев молиялаштирган. Қолган фильмларимнинг продюсери ўғлим Шоҳруҳхон бўлди. Кейинчалик Муҳаммадали ва Шуҳрат ўғилларим ҳам ёрдам беришди, — дейди Зебо Наврўзова.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Режиссёр Зебо Наврўзова келинларини ишлаб пул топишга ундаши ҳақида гапирди
ePN