date
views 74

Шавкат Мирзиёев ва Никол Пашинян ўзаро муносабатларни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 июль куни Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, унда икки томонлама муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Арманистон ҳукумати раҳбари мамлакат етакчисини президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклаб, катта муваффақиятлар ва бахт-саодат тилади.

Суҳбатда амалий ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш мақсадида ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ҳамда қўшма ишбилармонлик тадбирларини ўтказиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев ва Никол Пашинян ўзаро муносабатларни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди