date
views 253

Ўзбекистондаги мактабларда дарслар қачондан бошланиши маълум бўлди

Ўзбекистондаги мактабларда дарслар қачондан бошланиши маълум бўлди

Ўзбекистондаги мактабларда 2023/2024-ўқув йили 4 сентябрдан бошланади, деб хабар бермоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.

Қайд этилишича, президентнинг “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Мустақиллик байрами муносабати билан 2 сентябрь, шанба қўшимча дам олиш куни сифатида белгилангани сабабли 1–3 сентябрь барча учун дам олиш кунлари саналади.

Шу муносабат билан республикамиздаги барча мактабларда янги — 2023/2024-ўқув йили дарс жараёнлари 2023 йил 4 сентябрдан (душанба куни) бошланишини маълум қиламиз”, дейилади вазирлик ахборотида.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистондаги мактабларда дарслар қачондан бошланиши маълум бўлди