17:54 / 20.10.2023
334

Самарқандда 3 нафар фарзандини ўлдирган эркакка умрбод қамоқ жазоси берилди

Самарқандда 3 нафар фарзандини ўлдирган эркакка умрбод қамоқ жазоси берилди

Фото: Видеодан кадр

Самарқанд вилоятида 36 ёшли эркак 3 нафар вояга етмаган фарзандини (2 қиз ва 1 ўғил) ошхона пичоғи билан қасддан ўлдиргани ҳақида хабар берилганди.

Мазкур иш жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судида кўриб чиқилиб эркакка нисбатан ҳукм ўқилган. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалининг «Янги давр» дастурида хабар қилинди.

Эркак судда қотилликка Исроил давлатида ишлаб келаётган турмуш ўртоғи билан телефон орқали келиб чиққан ўзаро келишмовчилик сабаб бўлганини, шунда жаҳли чиқиб аввал болаларини, сўнг ўзини пичоқлаганини айтган.

 Суд ҳукмига кўра, эркак Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а», «в» ва «ж» бандлари (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги, икки ёки ундан ортиқ шахсни ўта шафқатсизлик билан ўлдириш) билан айбли деб топилган. Унга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият