Тошкент халқаро аэропорти панжараси ортида турган самолётларни суратга олган йигитлар қўлга олинди

1 дақиқа ўқиш354
Тошкент халқаро аэропорти панжараси ортида турган самолётларни суратга олган йигитлар қўлга олинди
Тошкент халқаро аэропорти панжараси ортида турган самолётларни суратга олган йигитлар қўлга олинди
Фото: Telegram / Tashkent_Land

Uzbekistan Airports Сергели туманида ёш споттерларнинг ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ушланиши юзасидан расмий баёнот берди.

Ижтимоий тармоқларда ёш споттерларнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақидаги фото ва видео материаллар тарқалди. Таъкидланишича, воқеа Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги “Қумариқ” маҳалласи ҳудудида содир бўлган. Болалар ҳаво бандаргоҳи чегараларини бузмаган ҳолда Тошкент халқаро аэропорти панжараси ортида туриб самолётларни суратга олган.

“Газета.уз”нинг ёзишича, ходимлар болаларга бақириб, таҳдид қилиб, уларни сўккан. Болаларни “Қумариқ” маҳалла қўмитаси биносига олиб боришган ва барча суратга олиш жиҳозларини олиб кетишган. Ҳибсга олинган олти ўқувчи шахсий автомашинада бошқа жойга олиб кетилган.

“Uzbekistan Airports Ўзбекистондаги споттинг ҳаракатини қўллаб-қувватлайди ва ёш авлодни ушбу ҳобби билан шуғулланишига тўсқинлик қилмайди. Йил бошидан буён Тошкент аэропорти ҳудудида 30 га яқин режали ва режадан ташқари споттинг-турлар ташкил этилди. Шунингдек, жорий йилнинг 14 октябрь куни бўлиб ўтган режали кузги споттингда 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган 12 нафар болалар қатнашганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим”, — дейилади хабарда.

2022 йил 26 январда Вазирлар Маҳкамасининг “Avisпоттингни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистонда споттинг ҳаракати расман қонунийлаштирилган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?