Оиладаги зўравонликни тарғиб қилувчи видео суратга олиб, уни Instagram ижтимоий тармоғига жойлаштирган Шокир ва Равшан исмли вайнерларга суд ҳукми ўқилди.
Олий суднинг хабар беришича, 2024 йил 27 январь куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида Ш. О. (1991 йилда Қорақалпоғистонда туғилган, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган) ва Р. А. (1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилмаган) оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, суднинг қарори эълон қилинди.
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг раиси Т. Обидов томонидан чиқарилган суд қарорига мувофиқ Ш. О. ва Р. А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-1-моддаси (тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш), 189-2-моддаси (жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш), 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми ва 195-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Улар суратга олган видеода аёлни эри ургани учун отасиникига кетиб қолгани, отасидан куёви билан гаплашиб қўйишни сўраганида эса ота қизини уйига қайтариб юборгани акс эттирилган.
“Биз уч-тўрт кун аввал ижтимоий тармоқдаги саҳифамизга аёл ҳар қандай ҳолатда эрига итоат қилиши керак, деган мазмундаги видеони жойлаштирган эдик. Ушбу видеомизда кўрсатилган ҳолат Ўзбекистон гендер тенглиги тўғрисидаги қонунга зид экан. Шунинг учун ушбу видео интернет фойдаланувчилари томонидан салбий изоҳларга сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан узр сўраймиз ва келажакда бундай видео олмасликка сўз берамиз”, — дея узр сўраган эди вайнерлар. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти ИИБ тезкор ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди
Амалдорларнинг коррупцияга мойиллиги текширилиши мумкин
18+: Интернетдаги ахлоқсиз ва қонли батллари орқали машҳур блогерларни қўллаётганлар кимлар?
Гулнора Каримовага қарашли бўлган “Сижжак” дам олиш маскани Касаба уюшмасига берилди
2025 йил 1 майдан бошлаб “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади
Янгийўлда экология инспекторларини калтаклаб кетган шахслар қидириляпти
Озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги трансёғларни аниқлаш бошланади