“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раиси қамоққа олинди

1 дақиқа ўқиш322
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раиси қамоққа олинди
Фото: Тошкент ҳокимлиги матбуот хизмати
Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳар бош бошқармасининг бошлиғи ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раиси Анвар Жўраев қамоққа олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабар қилди.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида Бош прокурор ўринбосарининг Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси 2-қисми «а» бандида (такроран мансаб сохтакорлиги) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинувчи ва Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси (суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг қарорига биноан ушлаб туриш) тартибида ушланган Анвар Жўраев (1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган) га нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси кўриб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг 2024 йил 7 февралдаги ажрими билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг илтимосномаси қаноатлантирилиб, гумон қилинувчи Анвар Жўраевга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қамоққа олиниши ва тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланди.

Бундан аввалроқ Kun.uz манбаси Анвар Жўраев Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи ҳамда «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбарлигидан кетгани, у ҳибсга олинган бўлиши ҳам мумкинлигини хабар қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 29 январ куни президент раислигида ўтган йиғилишда транспорт соҳасининг бир қатор мансабдорлари, хусусан, Анвар Жўраевга ҳайфсан ва сўнгги огоҳлантириш берилганди. Давлат раҳбари Тошкент шаҳрида тирбандликни камайтириш ва жамоат транспортини яхшилашдаги камчиликларни бирма-бир санаб, мутасаддиларнинг бу борадаги ишлари қониқарсиз эканини қайд этганди.

Маълумот учун, Анвар Жўраев 2017-2018 йилларда «Тошшаҳартрансхизмат» раиси бўлган, бироз муддат ишдан олиниб, 2019 йилда яна шу лавозимга қайтарилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?