07:25 / 11.02.2024
403

Қашқадарёдаги мактабда ўқитувчилар жанжали содир бўлди

Қашқадарёдаги мактабда ўқитувчилар жанжали содир бўлди
Фото: Мадина Нурман
Қашқадарёдаги мактабда ўқитувчилар жанжали оқибатида улардан бири ҳушини йўқотиб, шифохонага олиб кетилди. Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга муносабат билдирди.

Келтирилишича, видеотасвирларда Кўкдала тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 89-умумтаълим мактаби директори ўринбосари А.С. ва инглиз тили фани ўқитувчиси Б.М.лар ўртасида ўзаро келишмовчилик оқибатида жанжал келиб чиққан. Оқибатда инглиз тили фани ўқитувчиси Б.М. ҳушидан кетиб йиқилган.

Собиқ ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Азизова Сайёра 2023 йил 14 ноябрда ўз аризасига асосан ишдан бўшатилган. 2024 йил 31 январда Чироқчи туманлараро суди қарорига асосан Азизова Сайёра вазифасига қайта тикланган. Аммо мактаб директорининг буйруғи чиқмаган бўлса-да, мактаб фаолиятига аралашиб келган. Келишмовчилик оқибатида инглиз тили фани ўқитувчиси Б.М. ҳушидан кетиб йиқилган. Мактаб маъмурияти томонидан зарурий ёрдам кўрсатилган ва Б.М. турмуш ўртоғи, ўқитувчилар ёрдамида шахсий автомобили билан Қарши шаҳрига тез ёрдамга олиб кетилган”, — деди Кўкдала тумани 89-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Камол Турдиев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият